Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Украинада айни дамда 300 га яқин Ўзбекистон фуқароси қолаётганини маълум қилди. У Украинадан эвакуация қилиш жараёни фуқароларни Сурия, Ироқ ва Афғонистондан ватанга қайтаришдан енгил бўлмаганини таъкидлади.
Молдова ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларини Руминия пойтахти Бухарест орқали эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Украинадан ватанга қайтарилганлар сони эса 5282 нафарга (+245) етди.
Украина-Польша чегарасидаги «Карчова» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тўпланиш нуқтасига Польша президенти Анжей Дуда ташриф буюрди. У Ўзбекистон дипломатлари ва фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.
3−4 март кунлари Польшадаги Катовице аэропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Шундай қилиб, Украинадан ватанга қайтарилганлар сони 2579 нафарга етди. Яна 1500 нафарга яқин ўзбекитонликлар Польшада қолмоқда. «Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади», — дейилади ТИВ хабарида.
Умумий ҳисобда 1859 нафар Ўзбекистон фуқароси Польша орқали Украинадан эвакуация қилинди. Яна 1100 ўзбекистонлик Польша ҳудудида қолмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг